add

Камбағал оила фарзандларининг «права», контракт ва ҳарбий хизмат тўловлари қоплаб берилади

Президентнинг тегишли фармони билан энди бир шахс 1 йилда икки мартадан кўп ижтимоий ёрдам ололмаслиги белгиланди.

Камбағал оила фарзандларининг «права», контракт ва ҳарбий хизмат тўловлари қоплаб берилади

Президентнинг 20 ноябрда қабул қилинган ПФ–222-сонли фармонида ижтимоий шартномаларга риоя қилмаган ёшларга чекловлар, намунали бажарганларга эса рағбатлантириш механизмлари белгиланди.

Фармонга кўра, ижтимоий шартнома шартларини бажармаган ёшларга нисбатан босқичма-босқич чоралар қўлланади. Дастлаб улар 15 кун ичида бажарилмаган шартларни тўлиқ адо этиш тўғрисида огоҳлантирилади. Агар бу талаб бажарилмаса, ижтимоий ёрдам миқдори 15 фоиздан 30 фоизгача қисқартирилиши мумкин. Кейинги босқичда ёрдам 1 ойдан 6 ойгача вақтинчалик тўхтатилади. Энг кескин чора сифатида, ёрдам 1 йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатилиши белгиланган.

Шу билан бирга, шартномаларни ўз вақтида ва намунали тарзда бажарган ёшлар рағбатлантирилади. Уларнинг ижтимоий ёрдам олишда навбатдан ташқари ҳуқуқи берилади. Ҳар йили энг фаол 1 000 нафар ёшга БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти тақдим этилади. Шунингдек, улар турли мукофотларга тавсия этилиши ҳам мумкин.

Фармонда камбағал оилалар реестридаги ёшлар учун 2026 йил 1 февралдан янги имтиёзлар жорий этилмоқда. Сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ имконияти берилади ва бу йўналишдаги субсидия тартиби бекор қилинади. «Ёшлар дафтари» жамғармалари эса ҳайдовчилик курслари харажатларини қоплаб беради. Шунингдек, касбий ва олий таълимда контракт тўловининг 50 фоизгача қисми шартнома бажарилишига қараб қопланади. Бир шахс бир йилда икки мартадан кўп ижтимоий ёрдам ололмайди.

Аввалроқ иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам пули берилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид