Тожикистон қарийб 10 млн долларлик гуманитар ёрдам олди

Bugun 16:101 daqiqa

Асосий донорлар АҚШ, Хитой ва Корея Республикаси бўлди.

Тожикистон қарийб 10 млн долларлик гуманитар ёрдам олди © Sangtudin GES-1 matbuot xizmati

2026-йилнинг январ–апрел ойларида Тожикистон 9,6 миллион долларлик гуманитар ёрдам олди. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Божхона хизмати маълумотларига таяниб хабар қилди.

Ҳисоботга кўра, мазкур даврда мамлакатга жами 787,4 тонна гуманитар ёрдам етказиб берилган. Ёрдам дунёнинг 25 та яқин ва узоқ хорижий давлатидан келиб тушган.

Ёрдам берганлар

Молиявий ҳажм бўйича энг йирик донорлардан бири АҚШ бўлиб, мамлакат томонидан тақдим этилган ёрдам ҳажми тахминан 1,64 миллион долларга тенг бўлган.

Хитой ва Жанубий Корея ҳар бири қарийб 1,6 миллион долларлик ёрдам кўрсатган. Шунингдек, Нидерландия қарийб 1 миллион доллар, Ҳиндистон тахминан 958 минг доллар, Россия эса 938 минг доллар атрофида гуманитар ёрдам тақдим этган.

Gemini_Generated_Image_atl2ematl2ematl2

Натижада энг йирик олти донор – АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Нидерландия, Ҳиндистон ва Россия ҳиссасига йилнинг дастлабки тўрт ойида Тожикистонга келиб тушган умумий гуманитар ёрдамнинг 80 фоиздан ортиғи тўғри келган.

Таққослаш учун, 2026-йилнинг январ–апрел ойларида Тожикистоннинг умумий импорт ҳажми 3,08 миллиард долларни ташкил этган. Демак, гуманитар ёрдам қиймати мазкур даврдаги импорт ҳажмининг тахминан 0,31 фоизига тенг бўлган.

Teglar

Mavzuga oid

Тожикистон қарийб 10 млн долларлик гуманитар ёрдам олди | Vaqt.uz