add

Тожикистондан олиб келинган 100 килодан ортиқ наркотик моддалар фош этилди

Bugun 11:381581 daqiqa

Тезкор тадбирлар давомида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, жиноий тармоқ фаолиятига чек қўйилди.

Тожикистондан олиб келинган 100 килодан ортиқ наркотик моддалар фош этилди

Тожикистондан олиб келинган 100 кгдан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда ДХХ ахборот хизмати.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс 79 кг 358 г «опий» моддасини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келиб, келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйганликлари аниқланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, 1996 йилда туғилган қонунбузарнинг кўрсатмаси асосида, муқаддам дала майдонига яшириб қўйилган 1 кг 953 г «метамфетамин» синтетик наркотик моддаси ҳам топилган.

Бошқа бир ҳолатда эса Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1994 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс ва Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган Тожикистон фуқароси давлат чегарасини бузган ҳолда, 30 кг 357 г «опий» моддасини мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтган вақтларида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган.

Аниқланишича, улар тожикистонлик наркосавдогарга тегишли ушбу заҳри қотилни маълум бир ҳақ эвазига белгиланган манзилга етказиб беришлари керак бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур гиёҳвандлик воситасининг буюртмачиси ҳисобланган – Денов шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ҳам қўлга олинган

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Teglar

Mavzuga oid