Тўқаев ва Мирзиёев Бухоронинг машҳур тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари Бухородаги машҳур тарихий ёдгорликларни биргаликда биргаликда Арк қўрғони, Пойи Калон ва Лаби Ҳовуз ансамблларини томоша қилди.

Тўқаев ва Мирзиёев Бухоронинг машҳур тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бирга Бухоронинг машҳур тарихий обидаларини кўздан кечирди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Арк қўрғони, Пойи Калон ансамбли ва Лаби Ҳовуз ансамбли каби дунёга машҳур меъморий ёдгорликларни зиёрат қилди. Олий мартабали меҳмонга мазкур обидаларнинг тарихи, меъморий услуби ва Шарқ цивилизацияси тараққиётидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Дастлаб ташриф Арк қўрғонидан бошланди. асрлар давомида Бухоронинг сиёсий ва маъмурий маркази бўлиб хизмат қилган. Манбаларга кўра, ушбу қалъа Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи сифатида узоқ вақт фаолият юритган ва бугунги кунда ҳам шаҳарнинг асосий рамзларидан бири ҳисобланади.

Шундан сўнг етакчилар Пойи Калон ансамблига ташриф буюрдилар. Бу мажмуа Марказий Осиёнинг энг улуғвор меъморий ансамблларидан бири бўлиб, унинг марказида жойлашган Калон минораси 1127 йилда барпо этилган. Шунингдек, ансамбль таркибига Калон масжиди ва Мир Араб мадрасаси киради.

Ташриф давомида Лаби Ҳовуз ансамбли ҳам кўздан кечирилди. Ушбу мажмуа Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоҳдан иборат бўлиб, асрлар давомида шаҳарнинг ижтимоий ва маданий ҳаёти марказларидан бири бўлиб келган.

Шунингдек, меҳмонларга халқ ҳунармандчилиги намуналари, миллий безак санъати ва меъморий нақшларнинг ўзига хос жиҳатлари намойиш этилди. Бухоронинг Буюк ипак йўлидаги йирик илм-фан, таълим ва савдо маркази сифатидаги тарихи алоҳида таъкидланди.

Қайд этилишича, Бухоро нафақат минтақада, балки бутун ислом оламида муҳим маънавий марказ сифатида танилган. Бу ерда кўплаб қозоқ зиёлилари таҳсил олган бўлиб, улар орасида Машҳур Жусуп Кўпеев, Нуржон Наушабаев, Шортанбай Қанай ўғли ва Султонмаҳмут Тўрайғиров каби маърифатпарварлар ҳам бор. Бу ҳолат икки халқ ўртасидаги умумий маданий мероснинг чуқур илдизларга эга эканини яна бир бор намоён этади.

Teglar

Mavzuga oid