
Тошкент шаҳар судига янги раис тайинланди
Олий суд раиси ўринбосари Олимжон Ҳамитович Исмаилов Тошкент шаҳар суди раиси бўлди.

Ўзбекистон суд тизимида раҳбар кадрлар таркибига доир навбатдаги тайинловлар амалга оширилди. Исмаилов Олимжон Хамитович судялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига тайинланиб, шу билан бирга беш йил муддатга Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимини эгаллади. У бунга қадар Олий суд раиси ўринбосари эди.
Судялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур қарорлар суд тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш, суд ишларини кўришда ягона амалиётни таъминлаш ҳамда кадрлар масъулиятини кучайтириш мақсадида қабул қилинган. Тайинловлар амалдаги қонунчилик ва кадрларни баҳолаш мезонларига мувофиқ амалга оширилгани қайд этилди.
Шунингдек, Алмамедов Улуғбек Алиджанович беш йил муддатга Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Эргашев Баходир Абдурасулович судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят маъмурий судининг раиси лавозимигатайинланди.
Бундан ташқари, Абдураимов Фаррух Сойибжонович беш йил муддатга Сирдарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди. У шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди. Ушбу тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги тегишли фармойишларига мувофиқ амалга оширилди.





