Logo

Тошкентда 86 турдаги сертификатсиз дори воситаси савдодан олинди

Bugun 20:141 daqiqa

Пойтахтдаги дорихоналарда сертификатсиз ва яроқлилик муддати ўтган дорилар савдоси аниқланди. Текширувларда 86 турдаги сертификатсиз дори воситаси ва яроқлилик муддати ўтган 5 турдаги препарат савдодан олинди.

Тошкентда 86 турдаги сертификатсиз дори воситаси савдодан олинди © Ijtimoiy tarmoqlar

Тошкентдаги бир қатор дорихоналарда сертификатсиз ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари сотилаётгани аниқланди. Текширувлар натижасида тўртта дорихонадан 86 турдаги сертификатсиз дори воситаси савдодан олинган. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълум қилди.

Назорат тадбирлари фармацевтика фаолиятида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш доирасида ўтказилган. Текширувларга “Арзон аптека” Telegram-ботида жойлаштирилган дори воситалари ҳақидаги эълонлар асос бўлган.

Тўртта дорихонада мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 86 турдаги дори воситаси аниқланиб, савдодан олинган.

Бундан ташқари, дорихоналардан бирида яроқлилик муддати ўтган 5 турдаги дори воситаси ҳам савдода тургани маълум бўлган.

Яна бир ҳолатда дорихона дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, фаолиятини давом эттирган.

Марказ фуқароларни дори воситаларини қонуний фаолият юритаётган дорихоналардан харид қилишга чақирди. Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги шубҳали эълонлардан эҳтиёт бўлиш ҳамда дори воситаларининг қонунийлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эътибор қаратиш тавсия этилди.

Teglar

Mavzuga oid