add

Тошкентда дарахтлар кесилиши ортидан етказилган зарар 1,4 млрд сўмдан ошди

27.10.2025 | 16:323801

Аввалроқ Яккасарой туманидаги Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб жойлашган ҳудудда 174 туп дарахт ва бута ноқонуний равишда кесиб ташлангани аниқланган эди.

Тошкентда дарахтлар кесилиши ортидан етказилган зарар 1,4 млрд сўмдан ошди

25 октябр тунида Яккасарой туманидаги Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб жойлашган ҳудудда 174 туп дарахт ва бута ноқонуний равишда кесиб ташлангани аниқланган эди.

Ҳодиса жамоатчилик ва экологик фаоллар эътиборини тортди. Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари жойига чиқиб ҳолатни ўрганди. Текширув натижасида табиатга етказилган зарар 1 миллиард 460 миллион 952 минг сўм деб ҳисобланди. Бу ҳақда вазирлик расмий маълумот берди.

Маълумотларга кўра, кесилган дарахтлар шаҳар муҳити ва экотизимига жиддий салбий таъсир кўрсатган. Инспекторлар томонидан тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, барча ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ чора кўрилишини таъминлаш учун прокуратура органларига юборилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти вазиятни шахсан назоратга олган. Ҳокимлик маълумотига кўра, айбдор шахсларга нисбатан амалдаги қонунлар асосида қатъий чоралар кўрилади.

Шу билан бирга, бундай ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслиги учун Экология вазирлиги ва шаҳар ҳокимлиги ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришни бошлаган. Ҳокимлик бу каби қонунбузарликларга йўл қўймасликка ва жамоат назоратини кучайтиришга ваъда берди.

Теглар

Мавзуга оид