Тошкентда Рамазон ойида айрим кўчалар бир ойга ёпилади (рўйхат)

18.02.2026 | 19:453 daqiqa

Тошкентда таровеҳ намози ўқиладиган масжидлар яқинидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати соат 19:00 дан 00:00 га қадар чекланади.

Тошкентда Рамазон ойида айрим кўчалар бир ойга ёпилади (рўйхат) © Foto: Vaqt.uz

Тошкент шаҳрида Рамазон ойи муносабати билан 18-февралдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган масжидлар атрофидаги айрим кўчалар ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар қилди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:

Исломота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.

Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Миробод тумани бўйича:

Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ — Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича:

Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Нўғай қўрғон масжиди — Янги Сергели-С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан — С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани бўйича:

Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой масжиди — Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғубўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани бўйича:

Ниёзмат ота масжиди — ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Камолон масжиди — Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:

Ҳазрати имом масжиди — Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой — А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Исломобод масжиди — КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:

Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:

Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Хазрати Али масжиди — Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:

Новза масжиди — Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгаллиота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.

Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

Teglar

Mavzuga oid