Тошкентдан учган ва учиб келаётган рейслар орқага қайтарилди

28.02.2026 | 13:551 daqiqa

Эрон ва Исроил осмони вақтинча ёпилиши муносабати билан бир нечта халқаро рейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.

Тошкентдан учган ва учиб келаётган рейслар орқага қайтарилди

Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши муносабати билан бир қатор ўзбекистонлик авиакомпаниялар рейслари жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, чекловлар Тошкент вақти билан соат 11:30 дан 17:00 гача амал қилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Жумладан, қуйидаги рейслар ортига қайтарилган:

— 7Q4461 (Fly One Asia): Андижон – Мадина йўналишида учган рейс Андижон аэропортига қайтди.

— 7Q342 (Fly One Asia): Мадина – Тошкент йўналишида учган рейс Мадина аэропортига қайтди.

— HH901 (Qanot Sharq): Тошкент – Дубай йўналишидаги рейс Тошкент аэропортига қайтди.

— 2U7 (Fly Khiva): Мадина – Андижон йўналишида учган самолёт Мадина аэропортига қайтди.

— 9С3 (Ayir Samarkand): Жидда - Тошкент йўналишида учган самолёт Жидда аэропортига қайтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Эронга ҳарбий зарба берганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid