Трампнинг денгиз блокадаси ва Путиннинг Венгриядаги “қора туши” | Фикр вақти

Bugun 20:531 daqiqa

Яқин Шарқ урушида бир муддат тин олишдан кейин вазият яна кескинлашмоқда: барбод бўлган музокаралар фонида Доналд Трамп Эронга қарши денгиз блокадасини эълон қилди. Шу билан бирга, Венгрияда Виктор Орбан даврининг якунланиши Европадаги сиёсий мувозанатни ўзгартириши мумкин.

Исломободда ўтган музокараларда АҚШ ва Эрон келишувга эриша олмади. Аслида бу вазият ҳайрон қоларли ҳам эмас — урушнинг ўзи уч томоннинг йиллар давомида келиша олмаганининг оқибати бўлса, 21 соат нимани ҳам ўзгартира оларди?

Айни пайтда вазият янада кескинлашмоқда — ҳар уч томондан ҳарбий риторика кучайиб боряпти. Масалан, Доналд Трамп Эронга денгиз блокадаси эълон қилди. Эрон эса буни навбатдаги “фойдасиз чираниш” сифатида баҳоламоқда.

Бир вақтнинг ўзида, геосиёсий жараёнлар фақат Яқин Шарқ билан чекланиб қолмаяпти. Венгриядаги сайловлар натижаси — Виктор Орбан даври якунланиши — Европа ва ҳатто глобал сиёсий мувозанатга таъсир қилиши мумкин бўлган янги босқични бошлаб берди.

Фикр вақтининг навбатдаги сони айни шу икки мавзу — Яқин Шарқдаги мураккаб музокаралар ва Европадаги сиёсий ўзгаришлар таҳлилига бағишланди. Дастур меҳмонлари — сиёсатшунослар Бектош Бердиев ва Жаҳонгир Акрамов.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 65

Barchasi

Mavzuga oid