Украина дронлари ҳужуми: Россиянинг бир нечта ҳудудларида зарар етди
27.05.2025 | 19:151 daqiqa
Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, 26 май куни соат 20:00 дан 27 май соат 07:00 гача Украина томонидан учирилган 99 та дрон йўқ қилинган. Улар Россиянинг 7 та ҳудуди устидан ушланган.

Ҳужумларнинг областлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
– Белгород области: 56 та дрон
– Воронеж области: 25 та
– Владимир области: 7 та
– Калуга области: 5 та
– Тула области: 4 та
– Ростов ва Липецк областлари: ҳар бирида 1 тадан
Владимир областининг Муром шаҳридаги саноат зонасида жойлашган 3 та бинога дрон ҳужуми натижасида зиён етказилгани хабар қилинди.
Қуйидаги аэропортларда учиб келиш ва кетишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди:
– Иваново (Южний)
– Калуга (Грабцево)
– Нижний Новгород (Стригино)
– Тамбов (Донское)
– Ярославл (Туношна)
– Саратов (Гагарин)





