Улуғбек Давлатов: «Антифрауд» тизими соддалаштирилади»

Kecha 22:531 daqiqa

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ўз номи ва фаолияти кўрсатилган пешлавҳалари учун паспорт талаб этилмайди ҳамда «Антифрауд» тизими барча СМС хабарлар учун эмас, фақат шубҳали ўтказмалар учун жорий қилинади.

Улуғбек Давлатов: «Антифрауд» тизими соддалаштирилади»

Антифрауд» тизимини қўллаш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Давлатов «O'zbekiston 24» телеканалига берган интервюсида сўз очди.

Президентга тақдим этилган ва маъқулланган таклифларга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ўз номи ва фаолият тури кўрсатиб ўтилган пешлавҳалари ҳамда маълумотлари учун алоҳида паспорт талаб этилмайди.

Аввалроқ бундай лавҳаларнинг реклама сифатида баҳоланиши, паспортлаштирилиши ёки демонтаж қилиниши тадбиркорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганди.

Шунингдек, тўлов тизимларида фирибгарликка қарши жорий этилган «Антифрауд» тизими бўйича ҳам ўзгаришлар киритилмоқда:

• 22 апрелдан барча СМС хабарлар учун жорий қилиниши белгиланган ушбу тизим эндиликда фақат шубҳали ҳисобланган пул ўтказмалари учун қўлланилади.

• Тўловларни тасдиқлаш СМС хабар орқали ёки биометрик аутентификация воситасида амалга оширилиши таклиф этилди.

Тизимдан фойдаланиш нархларини арзонлаштириш масаласи кўриб чиқилади.

Улуғбек Давлатовга кўра, мазкур ечимлар тадбиркорлик субъектларини ўйлантириб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш орқали ҳаётга татбиқ этилади.

Mavzuga oid