Университет битирувчилари учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Bugun 12:251 daqiqa

Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқиган битирувчилар учун амалдаги тартибга ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

Университет битирувчилари учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқиган битирувчилар учун амалдаги «камида 3 йил ишлаб бериш» талаби бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, давлат гранти асосида таълим олган битирувчиларнинг ишлаб бериш мажбурияти ягона тартиб асосида эмас, балки таълим йўналишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда муддатни ваколатли орган алоҳида тасдиқлайди.

Мавжуд тартибда белгиланган 3 йиллик мажбуриятни бекор қилиш орқали кадрлар тайёрлаш тизимини бозор талабларига мослаштириш мақсад қилинган. Бу эса турли соҳаларда кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқ ҳисобга олиш имконини беради.

Шунингдек, қарор лойиҳасида битирувчиларни ишга тақсимлашга оид айрим тушунчаларга аниқлик киритиш кўзда тутилган. Хусусан, «доимий яшаш жойи» атамасини «яшаш жойи» деб алмаштириш таклиф этилмоқда.

Мутахассислар фикрича, мазкур ёндашув ишга тақсимлаш жараёнини соддалаштириб, ҳуқуқий аниқликни таъминлайди. Бу эса битирувчилар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларни ҳам енгиллаштириши мумкин.

Қарор лойиҳасида ягона мажбурий ишлаб бериш талабидан воз кечиб, соҳалар кесимида дифференциал ёндашувни жорий этиш кўзда тутилган. Бу орқали таълим тизимида самарадорликни ошириш ва кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсад қилинган.

Кутилишича, ушбу ўзгартишлар битирувчиларни иш билан таъминлаш жараёнини янада шаффоф ва самарали қилади. Шу билан бирга, меҳнат бозори эҳтиёжларига мос мутахассислар тайёрлаш тизими ривожланади.

Teglar

Mavzuga oid