add

Uztelecom, Ucell, Beeline ва Mobiuz: қай бири кўпроқ солиқ тўлаган?

Bugun 19:301 daqiqa

2025 йилда мобил операторлар ва бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан тўланган солиқлар, товар айланмаси ва уларга берилган имтиёзлар миқдори маълум қилинди.

Uztelecom, Ucell, Beeline ва Mobiuz: қай бири кўпроқ солиқ тўлаган?

2025 йил январ–ноябр ойларида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 161 573 та юридик шахс томонидан 37,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу давр мобайнида ушбу давр мобайнида хизмат кўрсатиш корхоналарининг товар айланмаси 394 трлн 475,7 млрд сўмни ташкил этган. Шу жумладан, уларга жами 31,4 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Шунингдек, 11 ой давомида тўланган солиқларнинг 6,7 трлн сўмдан ортиғи, яъни 17,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Ушбу корхоналарнинг жами товар айланмаси 82,2 трлн сўмни, фойдаланган солиқ имтиёзлари миқдори эса 7,1 трлн сўмни ташкил этган.

Жумладан, январ–ноябр ойларида хизмат кўрсатиш бозорида катта миқдорда солиқ тўлаган мобил операторлар қуйидагилар бўлди:

«O‘ZBEKTELEKOM» АЖ (Uztelecom) – 1 трлн 118,3 млрд сўм;

«UNITEL» МЧЖ ХК (Beeline) – 457,6 млрд сўм;

«COSCOM» МЧЖ (Ucell) – 286,5 млрд сўм;

«Universal Mobile Systems» МЧЖ (Mobiuz) – 190,5 млрд сўм.

soliq

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил ноябр ойи ҳолатида Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари нархлари қарийб 10 фоизга қимматлашгани ҳақида хабар бергандик.

Бундан ташқари, Рақобат қўмитаси мобил алоқа операторлари томонидан хизматлар нархларининг оширилиши юзасидан махсус ўрганиш бошлаганини маълум қилган эди. Қўмита 2025 йил ноябр ойи бошида мобил операторларга расмий сўровлар юбориб, тарифларни қимматлаштиришнинг иқтисодий асослилигини таҳлил қилишни мақсад қилганди.

Teglar

Mavzuga oid