add

Хитой дунёдаги энг йирик доимий ток трансформаторини яратди

Bugun 17:302 daqiqa

Янги технология мамлакатда шамол ва қуёш энергетикасини барқарорлаштириб, минглаб километр масофада энергия узатишни хавфсиз таъминлайди.

Хитой дунёдаги энг йирик доимий ток трансформаторини яратди

Хитой қайта тикланувчи энергия манбаларини барқарор ишлатиш йўлида стратегик аҳамиятга эга янги технологияни ишлаб чиқди. Мамлакатда дунёдаги энг йирик ва ақлли доимий ток трансформатори яратилди, у шамол ва қуёш электр станцияларидаги беқарорликни юмшатиб, умуммиллий энерготизим барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

Муаммо шундаки, Хитойда асосий электр ишлаб чиқариш қувватлари, айниқса шамол ва қуёш станциялари, мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида жойлашган. Катта истеъмол эса шарқда — йирик шаҳарлар ва саноат марказларида жамланган. Шу сабабли электр энергиясини минглаб километр масофага узатиш зарурати мавжуд.

Қайта тикланувчи манбаларнинг табиати эса доим ҳам барқарор эмас. Масалан, шамол пасайса, ишлаб чиқариш ҳам кескин камаяди. 2024 йилда Хинжиан ҳудудида шамол кучининг сусайиши бутун мамлакат миқёсида электр узилиши хавфини келтириб чиқаргани қайд этилган.

Бундай узоқ масофаларда ўзгарувчан ток орқали узатиш катта йўқотишларга олиб келади. Шу боис Хитой юқори кучланишли доимий ток технологиясига таянади. Бу усул энергия йўқотишларини тахминан 2 фоизгача камайтиради ва тармоқ ишончлилигини оширади.

Аввал бундай мураккаб трансформаторлар Германиянинг Siemens компаниясидан импорт қилинган. Энди эса 0,75 ГВт қувватга эга ускуна Хитойнинг Changjou Xidian Transformer компанияси томонидан ишлаб чиқилди. У Гансу провинциясидан Чэжиан провинциясига электр узатиш учун мўлжалланган ва «Ғарбдан Шарққа электр узатиш» миллий дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Мутахассислар фикрича, бундай доимий токли энергомостлар Хитой ва АҚШ каби йирик давлатлар учун яқин келажакда энергетика хавфсизлигининг асосий ечими бўлади.

Teglar

Mavzuga oid