add

2026 йил давлат бюджетининг 20 фоизини Навоий кон-металлургия комбинати тўлдиради

28.11.2025 | 09:305002 дақиқа

Келаси йил давлат бюджети тушумларининг катта қисми қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳисобига шаклланиши, энг кўп солиқ тўловчи эса «НКМК» бўлиши кутилмоқда.

2026 йил давлат бюджетининг 20 фоизини Навоий кон-металлургия комбинати тўлдиради

2026 йил учун давлат бюджети даромадлари таркиби бўйича тақдим этилган лойиҳа маълумотларига кўра, келаси йилда даромад манбаларида энг катта улушни қўшилган қиймат солиғи эгаллайди. ҚҚС бўйича тушумлар 88,8 млрд сўмга етиши кутилмоқда.

photo_2025-11-28_08-36-07

Фойда солиғи иккинчи йирик манба сифатида 64,5 млрд сўм атрофида йиғилиши таҳмин қилинган. Учинчи йирик даромад манбаи сифатида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 48,9 млрд сўмни ташкил қилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, айланма солиқдан 22,8 млрд, акциз солиғидан 12,9 млрд, мол-мулк солиғидан 10,9 млрд ва ер солиғидан 9 млрд сўм атрофида маблағ тушиши кутиляпти.

photo_2025-11-28_08-36-21

Божхона божлари ҳам давлат бюджети даромадларининг муҳим қисмини ташкил этади — 24,7 млрд сўм миқдоридаги тушум режадан ўрин олган. Ер қаъридан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар эса мутаносиб равишда 2,8 млрд ва 1,1 млрд сўмни ташкил қилиши белгиланган. «Бошқалар» деб қайд этилган йўналиш эса 82,2 млрд сўм билан йирик улушни ташкил этади.

Йирик солиқ тўловчилар кесимида «Навоий кон-металлургия комбинати» (НКМК) катта фарқ билан етакчиликни сақлаб қолмоқда. Комбинатнинг 2026 йилдаги солиқ тўловлари давлат бюджети даромадларининг 20,2 фоизини таъминлаши кутилмоқда.

Йирик тўловчилар орасида «Olmaliq kon-metallurgiya kombinati» АЖ 5,2 фоиз, «Uzgastrade» АЖ 1,7 фоиз, «Navoiyuran» ДК, «Hududgazta’minot» АЖ ва «O‘zbekneftgaz» АЖ ҳар бири 1,5 фоиздан улушга эга бўлиши кутилган. «UzAuto Motors», «Uzbat», «O‘ztransgaz», «Hududiy elektr tarmoqlari», «Issiqlik elektr stansiyalari» каби корхоналар улуши 0,2–1 фоиз оралиғида бўлади.

Теглар

Мавзуга оид