Logo

4 та туманнинг 17,2 минг гектар ери Самарқанд шаҳрига берилади

Маъмурий-ҳудудий бошқарувни оптималлаштириш мақсадида Самарқанд туманини тугатилади.

4 та туманнинг 17,2 минг гектар ери Самарқанд шаҳрига берилади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Самарқанд вилоятидаги 4 та тумандан жами 17 226,5 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг 8-август куни бўлиб ўтган 18-ялпи мажлисида маълум қилинди.

Қайд этилишича, маъмурий-ҳудудий бошқарувни оптималлаштириш мақсадида Самарқанд туманини тугатиш ва 28 минг 295 гектар ер майдонини Тойлоқ туманига ўтказиш режалаштирилмоқда. Ўтказилаётган 6263 гектар ер майдонининг тоифалари ўзгартирилмасдан сақланмоқда.

Сенаторлар вилоят чегараларининг ўзгартирилиши Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини яхшилаш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун шаҳарнинг жозибадорлигини ошириш, туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун имконият яратиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Унга кўра, Самарқанд туманининг 13 минг 308 гектар, Оқдарё туманининг 1410,6 гектар, Тойлоқ туманининг 1265,6 гектар ва Паст Дарғом туманининг 1242,3 гектар ҳудудида вилоят маркази тасарруфига ўтказилади.

Амалиётда 4 йўлакли тураржой биносининг иккита йўлаги Самарқанд туманига, қолган иккитаси шаҳар ҳудудига тўғри келиб қолиши оқибатида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бўлмаслик ёки туманда жойлашган уйнинг коммунал хизматларни бошқа ҳудуддан олиши каби ҳолатлар кўп учраган. Сенаторларнинг сўзларига кўра, чегараларнинг қайта кўриб чиқилиши шу вақтгача аҳолини қийнаб келган кадастр ва коммунал хизматлардаги муаммоларга барҳам беради.

Теглар

Мавзуга оид