add

9 декабрда мамлакат бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун 12:282292 дақиқа

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 9 декабрда Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида ёмғир ва қор кузатилиши, айрим жойларда шамол кучайиши кутилмоқда.

9 декабрда мамлакат бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

9 декабр куни мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли юқори экани маълум қилинди. Ўзгидрометнинг маълум қилишича, тоғли ҳудудларда қор ёғиши ва кучли шамол кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси +1..+3 даража, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқий-ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик эҳтимоли юқори. Шамол айрим жойларда секундига 20–22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳам ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол баъзи жойларда секундига 18–22 метргача кучайиши эҳтимол қилинади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда юқори намлик сақланиб, қисқа муддатли ёмғир ва туман кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда нисбатан илиқ об-ҳаво сақланади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси +2...+7 даража, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва туман эҳтимоли юқори. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ёғингарчиликнинг кучайиши ва қор кўчиши хавфи қайд этилган.

8–10 декабрда мамлакатга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат босқичма-босқич пасайиб боради. 10 декабрга келиб марказий ҳудудларда ҳарорат кечаси -2...-5 даража совуққа, шимолда эса -7...-10 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид