Logo

Баҳодир Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси этиб тайинланди

Бугун 10:351 дақиқа

Жўраев янги лавозимда 23-ноябр куни энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Абдумалик Назиров ўрнини эгаллади.

Баҳодир Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси этиб тайинланди © Energetika vazirligi

Баҳодир Ибрагимович Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Янги лавозимда у 23-ноябр куни энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Абдумалик Назиров ўрнини эгаллади. Бунга қадар Жўраев 2023-йилнинг июлидан буён «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Меҳнат фаолияти

Баҳодир Жўраев 1966-йил 3-декабрда Навоий вилоятида туғилган. 1990-йилда Тошкент давлат политехника институтини электр станциялари йўналиши бўйича тамомлаган.

У 2006−2009-йилларда «Ўзбекенерго» давлат акциядорлик жамияти «Навоий ИЭС» очиқ акциядорлик жамияти директори, 2009−2013-йилларда Навоий шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритган. Шунингдек, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятида ҳам қатор лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминов лавозимидан озод қилгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид