Logo

Чилонзордаги Анҳор каналининг 1,7 километрлик қисмида янги сайилгоҳ барпо этилади

Бугун 17:561 дақиқа

Лойиҳада велойўлаклар, пиёдалар йўлаклари, кўприклар ва 500 дан ортиқ дарахт экиш кўзда тутилган.

Чилонзордаги Анҳор каналининг 1,7 километрлик қисмида янги сайилгоҳ барпо этилади © Foto: president.uz

Тошкентнинг Чилонзор туманида Анҳор каналининг Бунёдкор кўчасидан Наққошлик кўчасигача бўлган 1,7 километрлик қисмида янги сайилгоҳ ташкил этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Лойиҳани 2027-йилнинг май ойида якунлаб, сайилгоҳни фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда. Унга мувофиқ, канал бўйлаб умумий узунлиги 3,4 километрни ташкил этувчи велосипед ва пиёдалар йўлаклари, шунингдек, каналнинг икки қирғоғини ўзаро боғловчи учта кўприк қурилади.

Бундан ташқари, хавфсизликни таъминлаш мақсадида қирғоқлар бўйлаб ҳимоя панжаралари ўрнатилиши ҳамда ҳудудга 500 дан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилиши кўзда тутилган.

Қурилиш жараёни ва бошқа лойиҳалар

Ҳозирга қадар канал ўзанининг 500 метрдан ортиқ қисмида бетонлаш ишлари бажарилган. Қурилиш ва ободонлаштириш жараёнига 100 нафарга яқин ишчи ҳамда 12 та махсус техника жалб этилган.

Аввалроқ Юнусободдаги Бўзсув канали қирғоғида пиёдалар сайилгоҳи, алоҳида велойўлак, дам олиш жойлари, кичик пирслар, эшкак эшиш маркази ва ресторанлар қурилиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид