add

Экстремистлар СИ орқали пандемияга сабаб бўлувчи биоқурол яратиши мумкин — экспертлар

Мутахассисларнинг айтишича, мавжуд ва ривожланаётган СИ воситалари техник жиҳатдан пандемия бошлаб юбориши мумкин бўлган биоқурол яратишда қўлланилиши мумкин.

Экстремистлар СИ орқали пандемияга сабаб бўлувчи биоқурол яратиши мумкин — экспертлар

Дунёдаги етакчи мутахассислар сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича мажлисда СИ ёрдамида экстремистлар томонидан лаборатория шароитида яратилган, кенг кўламли пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган биологик патогенлар ҳақидаги гипотетик сценарийни муҳокама қилди.

Euronews ёзганидек, муҳокама қилинган моделда миллиардга яқин одам зарарланиши, ўн миллионлаб ўлимлар қайд этилиши эҳтимол сифатида баҳоланди.

Таъкидланишича, бу ғоя фантастик асарларга хос туюлса-да, 14 нафар халқаро эксперт СИ ривожининг шиддати туфайли бундай таҳдид яқин йилларда реаллашиши мумкинлигини билдирди. Уларнинг фикрича, сунъий интеллект медицинага улкан имкониятлар яратиб, янги дори воситалари ва вакциналарни ишлаб чиқишда катта ёрдам бераётгани билан бирга, қиёслаб бўлмас даражада хавф ҳам юзага келтириши мумкин.

Февралда «Ядровий таҳдид ташаббуси» ва «Мюнхен хавфсизлик конференцияси» томонидан чақирилган гуруҳнинг хулосаларига кўра, мавжуд ва пайдо бўлаётган СИ асосидаги биологик воситалар янги, юқори хавфли патогенларни яратиш имконини беради. Энг қўрқинчи — жорий хавфсизлик механизмлари бу янги таҳдидларни бартараф этишга ҳали тайёр эмас. Шу боис улар халқаро етакчиларни АИ орқали келиб чиқиши мумкин бўлган биологик хатарларни баҳолаш ва уларга жавоб қайтаришда яқин ҳамкорлик қилишга чақирди.

Шу билан бирга, мутахассислар АИни тартибга солиш чоралари илмий инновацияларга ортиқча чекловлар қўймаслиги лозимлигини эслатди. Улар хавфларни камайтириш билан бирга, АИнинг инсон саломатлиги ва биотехнология ривожига қўшадиган имкониятларини ҳам асраб қолиш муҳимлигини қайд этди.

Теглар

Мавзуга оид