Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

14.09.2025 | 20:303 дақиқа

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 15 сентябр куни мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент шаҳрида кун давомида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +17...+19 даража, кундузи +27...+29 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +25...+30 даражага етади. Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +25...+30 даражага етади. Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи ҳаво +30...+35 даражагача исийди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргачагача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +25...+30 даражага етади. Республика тоғли ҳудудларида эса қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кундузи +18...+23 даража атрофида бўлади.

Теглар

Мавзуга оид