add

Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда

29.10.2025 | 16:564621

Финландия президенти Александр Стубб 29 октябр – 1 ноябр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финландия Президенти Александр Стубб 29 октябр–1 ноябр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф дастурида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва Финландия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, тоғ-кон саноати ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу билан бирга, меҳнат миграцияси, маданият, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Аввалроқ Сербия президенти Александр Вучич рафиқаси билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда | Vaqt.uz