add

Ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Кеча 17:352 дақиқа

Январ ойининг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда қор, туман ва совуқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда.

Ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 19–21 январ кунлари республика ҳудудларида об-ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади. Айрим минтақаларда ёғингарчилик кузатилмаса, ҳафтанинг охирига яқин қор ва ёмғир эҳтимоли ортади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 19–20 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 21 январ куни эса баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5...-10 даража совуқдан -8...-13 даража совуққача, кундузи эса -1...-6 даража совуқдан -2 даража совуқ +3 даража илиққача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Навоий вилоятида 18 январ кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 21 январ куни икки вилоятда ҳам баъзи ҳудудларда қор кутилмоқда. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ атрофида сақланади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 18–20 январ кунлари асосан қуруқ ҳаво кузатилади. 21 январ куни айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси ҳарорат 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Жанубий ҳудудлар — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 21 январ куни ёғингарчилик эҳтимоли бор. Бу ерларда кундузги ҳарорат +5...+10 даража илиққа етади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18 январда кечаси баъзи жойларда бироз қор ёғади, 19-21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, 19-21 январда 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан қор ёғиши ва 19–20 январ кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

Теглар

Мавзуга оид