Инфляция хавфи пасайди, аммо озиқ-овқат нархлари сезиларли даражада қиммат
10.10.2025 | 18:00255110 дақиқа
Аҳоли ва тадбиркорлар ҳануз коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия нархларининг ошиб боришидан хавотирда. Энг кутилмаган ҳолат — инфляцион кутилмалар бўйича Сирдарё августда 11-ўринда бўлган бўлса, сентябрда кескин кўтарилиб, биринчи ўринга чиқди.

Марказий банк сентябр ойи бўйича аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари натижаларини эълон қилди. Сўровда 3 минг 420 нафар респондент иштирок этган.
[caption id="attachment_20326" align="aligncenter" width="633"]
Инфографика: Марказий банк[/caption]
Сентябрда аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,2 фоизга пасайиб, 12 фоиз даражани ташкил этди. Август ойида ҳам бу кўрсаткич 0,7 фоизга камайган эди.
Тадбиркорлар кутилмалари эса 11,7 фоизга тенг бўлиб, ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга пасайган. Ҳар икки кўрсаткич ҳам 2024 йил июл ойидан буёнги тарихий минимумни такрорлаган.
Одамлар ва тадбиркорлар нимадан хавотирда?
[caption id="attachment_20327" align="aligncenter" width="633"]
Инфографика: Марказий банк[/caption]
Анъанага содиқ ҳолда, аҳоли ҳамда тадбиркорлар бирдек коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашишидан хавотирда эканлигини маълум қилган.
Август ойида ҳам шундай ҳолат кузатилган — яъни бензин ва ёқилғи нархларининг ўсишига оид кўрсаткичлар юқори бўлган. Шу билан бирга, тадбиркорлар хомашё нархлари ошишини кутмоқда.
Қизиғи шундаки, йиллар давомида хавотир кучли бўлган валюта курсининг ўзгаришига оид инфляцион кутилмалар август ва сентябрда “яшил ҳудуд”га кирган. Бу валюта курсининг тушиши билан боғлиқ — аҳоли ва тадбиркорлар доллар курси кўтарилишидан эндиликда қўрқмаяпти.
Соҳалар кесимида натижалар
[caption id="attachment_20328" align="aligncenter" width="633"]
Инфографика: Марказий банк[/caption]
Аҳоли орасида юқори инфляцион кутилмалар пенсия ёшидаги фуқаролар томонидан билдирилган бўлса, нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари орасида кузатилган.
Тадбиркорлар орасида эса ахборот технологиялари ва ОАВ соҳалари 13,3 фоиз билан етакчилик қилган. Август ойида аҳоли ҳам, тадбиркорлар ҳам илм-фан ва таълим соҳасидаги нархлар ошишидан хавотир билдирган — буни янги ўқув йили бошлангани билан изоҳлаш мумкин.
Ҳудудлар кесимида кутилмалар
[caption id="attachment_20329" align="aligncenter" width="633"]
Инфографика: Марказий банк[/caption]
Аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Сирдарё вилоятида, энг пасти эса Бухоро вилоятида қайд этилган. Сирдарёда икки ойлик натижаларни солиштирсак, кескин фарқ кузатилади: августда 11,6 фоиз (11 ўрин), сентябрда эса 12,7 фоиз (1 ўрин).
Қизиқ жиҳати — август ойида Сурхондарё вилояти (14,4 фоиз) кутилмаган ҳолда етакчи бўлган эди. Сентябрда эса бу ҳудудда кутилмалар кескин тушиб, 11,2 фоиз кўрсаткич билан 14-ўринни эгаллади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров Тошкент шаҳри аҳолисининг кутилмалари ҳудудлардаги “сакровчи халинчак” натижаларга қараганда яхшиланиб бораётгани шубҳалар уйғотганини ёзган. Иқтисодчи, эҳтимол, бу натижалар сунъий бўлиши ҳам мумкинлигини иддао қилган.
Тадбиркорлик субъектлари орасида энг юқори инфляцион кутилмалар Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса, нисбатан паст кутилмалар Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан билдирилган. Ўтган ойда энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилояти тадбиркорларига тегишли бўлган.
[caption id="attachment_20330" align="aligncenter" width="633"]
Инфографика: Марказий банк[/caption]
Даромадлар бўйича таҳлил шуни кўрсатдики, 2–4 млн сўмлик кам даромадли аҳоли ҳамда 10 млн сўмдан юқори даромадли тўқ қатламнинг инфляцион кутилмалари кескин ёмонлашган. 20–30 млн сўм даромадга эга фуқаролар орасида эса кутилмалар 17,8 фоизга етган (+3,4 фоиз).
Энг юқори сезилган инфляция пойтахт — Тошкент шаҳрида бўлиб қолмоқда (13,9 фоиз). Ўтган ойнинг етакчилари бўлган Сурхондарё (14,4 фоиздан 11,0 фоизгача) ва Самарқанд (14,4 фоиздан 12,5 фоизгача) вилоятларида сезилган инфляция кескин пасайган.
Аҳоли тоифалари кесимида, энг ижтимоий қатлам — пенсионерлар орасида инфляция даражаси энг юқори бўлиб чиқди. Даромад гуруҳлари бўйича эса 30 миллион сўмдан ортиқ даромад олувчиларнинг сезган инфляцияси 16,9 фоизгача кўтарилган (+5,4 фоиз).
Ижара ҳақи август ойига нисбатан юқори қимматлаган товар ва хизматлар ичида энг катта ўсиш динамикасини кўрсатган. Доимги анъанага мувофиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари, бензин ва ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ нархлари умумий ўсишда етакчилик мавқеини сақлаб қолмоқда.
Бензин нархи сентябр ойида 1,4 фоизга (йиллик 11,8 фоиз), йил бошига нисбатан эса 5,9 фоизга (ўтган йилнинг шу даврида 0,3 фоиз) қимматлашган. Метан нархида сезиларли ўзгариш кузатилмаган, шунга қарамай, ўтган йил сентябрига нисбатан 30,6 фоизга юқорилигича қолмоқда.
Январ – сентябр ойлари учун инфляция ўсишига асосан турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғи турлари, транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар, маиший товарлар ҳамда хизматлар, соғлиқни сақлаш соҳаси нарх ва тарифларидаги ўзгаришлар катта таъсир кўрсатган — умумий ўсишнинг 83,6 фоизи айнан шу соҳалар ҳиссасига тўғри келади.
Маълумот учун, Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, сентябр ойида Ўзбекистонда ойлик инфляция 0,6 фоизгача тезлашган, йиллик ҳисобда эса 8 фоизгача секинлашган.
Маҳлиё Ҳамидова тайёрлади.