add

Instagram'да Президентни ҳақорат қилган шахс жазоланди

Ҳақоратли изоҳ ёзган Оҳангаронлик 18 ёшли йигит суд томонидан айбдор деб топилиб, икки йил озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Instagram'да Президентни ҳақорат қилган шахс жазоланди
Тошкент вилоятининг Оҳангаран шаҳрида жиноят ишлари бўйича суд президент ҳақида ҳақоратли фикр билдирган 18 ёшли йигит Б.О. исмли йигит устидан ишни кўриб чиқди. У ўзининг Instagram саҳифасида биринчи ва амалдаги президент акс этган сурат остида ҳақоратли изоҳ қолдиргани учун жавобгарликка тортилди. Тергов жараёнида комплекс сиёсий ва лингвистик экспертиза ўтказилиб, ёзилган изоҳда давлат раҳбари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантирувчи иборалар мавжудлиги аниқланган. Мутахассислар бу фикрни президентнинг шаънига қарши ҳақорат сифатида баҳолаган. Суд жараёнида айбланувчи айбини тўлиқ тан олган ва «оқибатини ўйламай ёзганини» маълум қилган. Суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми — «Президентнинг шаъни ва қадр-қимматини оммавий ҳақорат қилиш ёки унга тўҳмат ёпиш» бўйича айблов қўйиб, айбланувчини икки йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилган. Ушбу муддат мобайнида яшаш жойини ўзгартириш ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Суд айбланувчининг ёши ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганини инобатга олган ҳолда жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолади.

Теглар

Мавзуга оид