add

Катта миқдорда солиқ қарзи бўлган қурилиш корхоналари маълум қилинди

Бугун 13:556471

Солиқ қўмитаси 1 200 дан ортиқ қурилиш корхонасининг катта миқдордаги солиқ қарздорлиги борлиги ҳақида маълумот берди.

Катта миқдорда солиқ қарзи бўлган қурилиш корхоналари маълум қилинди

2025 йил 1 ноябр ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1 209 тани ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур корхоналарнинг жами қарзи 1,3 трлн сўмга етган. Шундан 311,2 млрд сўми ёки 23,9 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Жумладан, энг катта миқдордаги қарздор компаниялар Андижон вилоятидаги «Моҳир-Қурувчи» МЧЖ (65,3 млрд сўм) ҳамда Тошкент шаҳридаги «Автосаноат-инжиниринг» МЧЖ (63,9 млрд сўм), «Азия Инвест Фаворит» МЧЖ (63,9 млрд сўм) ва «Тамирлаш Қуриш Сервис» МЧЖ (50,3 млрд сўм) эканлиги қайд этилган.

Шунингдек, корхоналарнинг солиқ қарздорлиги бўйича энг юқори кўрсаткич қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:

Тошкент шаҳри – 391 млрд сўм;

Тошкент вилояти – 322,7 млрд сўм;

Андижон вилояти – 147,9 млрд сўм;

Навоий вилояти – 77,3 млрд сўм;

Бухоро вилояти – 76,8 млрд сўм.

Аввалроқ январ–сентябр ойларида қурилиш корхоналарига ўтган йилга нисбатан 845,5 млрд сўм кўп солиқ имтиёзлари берилгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид