add

Мирзиёев 2025 йилда 28 та хорижий ташриф амалга оширди

2025 йилда Ўзбекистонга олий даражада 23 та ташриф қабул қилинди. Ушбу ташрифларнинг 7 таси давлат ташрифи.

Мирзиёев 2025 йилда 28 та хорижий ташриф амалга оширди

2025 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий давлатларга жами 28 та ташриф амалга оширди. Бу кўрсаткич мамлакат ташқи сиёсатининг фаол ва тизимли характер касб этаётганини намоён қилди. Сафарлар доирасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сиёсий манфаатларни илгари суришга қаратилган аниқ келишувларга эришилди.

Шу билан бирга, 2025 йилда Ўзбекистонга олий даражада 23 та ташриф қабул қилинди. Ушбу ташрифлар доирасида 7 та давлат ташрифи, 17 та расмий ҳамда 27 та амалий ташрифлар ташкил этилди. Натижада сиёсий мулоқотлар мазмунан чуқурлашиб, узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлайдиган келишувлар ва амалий механизмлар шакллантирилди.

Давлат раҳбарининг 20 га яқин йирик халқаро тадбирларда иштирок этиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаол позициясини сезиларли даражада оширди. Бу иштироклар орқали мамлакатнинг минтақавий барқарорлик, иқтисодий ҳамкорлик ва глобал ташаббусларга бўлган ёндашуви халқаро ҳамжамиятга етказилди.

Ўзбекистон мезбонлигида ўтказилган 10 та нуфузли халқаро тадбир дунё ҳамжамиятининг мамлакатга бўлган юқори даражадаги ишончини ифодалади. Мазкур тадбирлар халқаро мулоқот учун очиқ майдон яратиб, Ўзбекистоннинг дипломатик имижини янада мустаҳкамлади.

Шунингдек, 2025 йилда мамлакат томонидан минтақавий ҳамкорлик ва барқарор тараққиётга қаратилган 100 га яқин муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу ташаббуслар иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Теглар

Мавзуга оид