add

Нажмиддин Қосимхожиев жаҳон чемпиони бўлди

Финал беллашувида у бразилиялик Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Эдибал Понтесга қарши рингга чиқди.

Нажмиддин Қосимхожиев жаҳон чемпиони бўлди

Хитойда ўтказилаётган катталар ўртасидаги Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг) олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

qosmov 2

Қайд этилишича, Нажмиддин Қосимхожиев финалда бразилиялик Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Эдибал Понтесни мағлуб этиб, эркаклар таэквондосида 10 йил кутилган чемпионликни тақдим қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси таэквондо WТ бўйича Уси-2025 Жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.

Теглар

Мавзуга оид

Нажмиддин Қосимхожиев жаҳон чемпиони бўлди | Vaqt.uz