Logo

Ўтган ҳафтанинг энг таъсирли суратлари эълон қилинди

Бугун 19:004 дақиқа

Associated Press агентлиги фотожурналистлари томонидан дунёнинг турли нуқталарида тасвирга олинган ва ўтган ҳафта давомида эълон қилинган энг сара фотосуратлар тўплами тақдим этилди. Ушбу галереядан дунё миқёсидаги муҳим сиёсий ва ижтимоий ҳодисалар муҳрлаган кадрлар ўрин олган.

Ўтган ҳафтанинг энг таъсирли суратлари эълон қилинди

Associated Press халқаро ахборот агентлиги ўтган ҳафтанинг энг таъсирли фотосуратларини бир ерга жамлади. Ташкилот фотомуҳаррири Энн-Мари Белграв томонидан сараланган кадрларда 17–23 июль кунлари эълон қилинган, дунё бўйлаб содир бўлган муҳим воқеалар акс этган.

1

Кубалик санъаткор Османи Бетанкурнинг асари Испаниянинг Open Arms гуманитар ташкилотига тегишли Астрал кемасидаги кўргазмада намойиш этилмоқда. Гавана кўрфази, Куба, 2026 йил 19 июль / Фото: Ramon Espinosa / AP

2

14 ёшли Умар Ғабин Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дейр ал-Балаҳ чиқиндихонасидан йиғиб олган буюмлари солинган қопни кўтариб кетмоқда. 2026 йил 23 июль, пайшанба / Фото: Abdel Kareem Hana / AP

3

Ливан жанубидаги Гандурия қишлоғи аҳолиси Исроил-"Ҳизбуллоҳ" уруши пайтида вайрон бўлган уйлари харобаларини тозаламоқда. 2026 йил 21 июль / Фото: Hassan Ammar / AP

4

Жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган полициячи Ошиқ Ҳусайннинг яқини унинг Лалпорадаги хонадонида йиғламоқда. Сринагар шимоли-ғарби, Ҳиндистон назоратидаги Кашмир, 2026 йил 22 июль / Фото: Мухтор Хон / AP

5

Эрта тонгдаги жала пайтида Аламеда Бернардо ЎҲиггинс проспектидан ўтаётган пиёдалар. Сантяго, Чили, 2026 йил 20 июль / Фото: Esteban Felix / AP

6

Уганда Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Нубия жирафаларини Мурчисон-Фоллс миллий боғидан Ажаи қўриқхонасига кўчиришга тайёргарлик кўрмоқда. Уганда шимоли-ғарби, 2026 йил 21 июль / Фото: Hajarah Nalwadda / AP

7

Марям Амину тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган қизи Фариса билан ошхона олдида. Кваре, Сокото штати, Нигерия шимоли-ғарби, 2026 йил 15 июль / Фото: Sunday Alamba / AP

8

Тиббиёт ходимлари Буниа марказий касалхонасининг Эбола даволаш марказида тез ёрдам автомобилини дезинфекция қилмоқда. Итури провинцияси, Конго ДР, 2026 йил 22 июль / Фото: Dirole Lotsima Dieudonne / AP

7

Висконсин штатининг Медисон шаҳрида полициячи томонидан отиб ўлдирилган шахс хотирасига ўтказилган шам ёқиш акцияси иштирокчилари. 2026 йил 22 июль / Фото: Kayla Wolf / AP

10

Жоржия штатининг Мариэтта шаҳридаги Wheeler ўрта мактабида АҚШ президенти Доналд Трампнинг нутқ сўзлашини кутаётган тарафдорлар. 2026 йил 22 июль / Фото: Erik S. Lesser / AP

11

Чапдан ўнгга: Кристин Уонсли, турмуш ўртоғи Элмор ҳамда ўғиллари кичик Элмор ва Этан. Улар 4 июль куни қайиқда сайрга чиқиб, сўнгра ҳалок бўлган 18 ёшли Нолан Ксаве Уэллснинг хотира маросимида кўз ёш тўкмоқда. 2026 йил 20 июль / Фото: Gerald Herbert / AP

13

Киевнинг Лукянивка даҳасида Россия ҳужуми натижасида вайрон бўлган турар жой биносига қараётган одамлар. Украина, 2026 йил 24 май / Фото: Евгений Малолетка / AP

14

Ню-Деҳлида таълим вазирининг истеъфосини талаб қилиб, Ҳиндистон парламенти томон юришга уринаётган ва полиция билан тўқнашган намойишчилар. Ню-Деҳли, Ҳиндистон, 2026 йил 20 июль / Фото: Vipin / AP

13

Tour de France велопойгасининг Чамбери ва Вуарон шаҳарлари ўртасидаги 17-босқичини пичан тойлари устида туриб томоша қилаётган мухлислар. Франция, 2026 йил 22 июль / Фото: Mosa’аб Elshamy / AP

16

Буюк Британиянинг янги бош вазири Энди Бернҳем ва унинг рафиқаси Мари-Франс ван Ҳил Даунинг-стритдаги 10-уйга кириб келаётганида уларни олқишлаётган қароргоҳ ходимлари. Лондон, 2026 йил 20 июль / Фото: Kin Cheung, Поол / AP

17

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес Аргентина билан кечган Жаҳон чемпионати финал учрашувида ҳисобни очгач, голни нишонламоқда. Ист-Рутерфорд, Ню-Жерси штати, 2026 йил 19 июль / Фото: Seth Wenig / AP

18

Испания терма жамоаси футболчилари АҚШнинг Ист-Рутерфорд шаҳрида кечган Жаҳон чемпионати финалида Аргентина устидан қозонилган ғалабани Мадриддаги Сибелес майдонида нишонламоқда. Испания, 2026 йил 20 июль / Фото: Bernat Armangue / AP

photo_2026-07-30_15-08-24

Испаниялик Ламине Ямал ҳамда Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси Жаҳон чемпионати финал учрашувидан сўнг қучоқлашмоқда. Ист-Рутерфорд, Ню-Жерси штати, 2026 йил 19 июль / Фото: Seth Wenig / AP

19

Ёғоч кесиш бўйича жаҳон чемпионатида (Lumberjack World Championships) трамплинда ёғоч чопиш бўйича финал мусобақаси. Хейвард, Висконсин штати, 2026 йил 18 июль / Фото: Ellen Schmidt / AP

20

Луизиана қирғоқларига "Берта" тропик бўрони яқинлашаётган бир пайтда Пончартрейн кўлининг Вест-Энд бандаргоҳида тўлқинлар ёнида ўйнаётган болалар. Ню-Орлеан, АҚШ, 2026 йил 22 июль / Фото: Gerald Herbert / AP

22

Истанбулдаги Босфор бўғози қирғоғида, Ўртакой масжиди ва 15 июль Шаҳидлар кўприги фонида суратга тушаётган фотограф Энес Ҳазам. Истанбул, Туркия, 2026 йил 26 июнь . Фото: Emrah Gurel / AP

23

Катра шаҳридаги Ваишно Деви ибодатхонасига элтувчи йўлда ибодат қилаётган ҳинду зиёратчиси. Кучли ёғингарчилик сабабли анъанавий Мата Ваишно Деви Ятра зиёрати учинчи кундан бери тўхтатилган. Катра, Ҳиндистон, 2026 йил 21 июль . Фото: Channi Anand / AP

24

АҚШнинг хорижий ёрдам дастурларини қисқартириши ортидан ишидан айрилиб, кун кечириш учун тижорат жинсий хизматлари кўрсатишга мажбур бўлган трансгендер ва гуманитар ташкилот собиқ ходими Сужата Чаудхари. Катманду, Непал, 2026 йил 22 май . Фото: Bram Janssen / AP

25

Афинадаги аномал иссиқ кунларда Ареопаг тепалигида елпиғич билан салқинланаётган сайёҳ ва тўпланган одамлар. Фонда — Акрополь обидаси. Афина, Греция, 2026 йил 21 июль . Фото: Petros Giannakouris / AP

26

Москвадаги Қизил майдонда Қозон Биби Марям иконаси байрами муносабати билан ибодатхона ёнидаги дўкон витринасида акс этган одамлар. Фонда — Кремль деворлари ва Спасская минораси. Москва, Россия, 2026 йил 21 июль . Фото: Alexander Zemlianichenko / AP

27

Йўл-транспорт ҳодисасида иккала оёғидан айрилган 28 ёшли Ҳамза Али ишга кетишдан олдин ибодат қилмоқда. Исломобод, Покистон, 2026 йил 17 июль / Фото: Anjum Naveed / AP

28

АҚШ армиясининг фахрий қоровул гуруҳи Гавайи штатининг Эва-Бич шаҳридан бўлган 1-лейтенант Тайлер Жеймс Фиҳаннинг жасади солинган махсус тобутни кўчирмоқда. Довер авиабазаси, Делавер штати, АҚШ, 2026 йил 22 июль / Фото: Matt Rourke / AP

29

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Оқ уй маслаҳатчиси Натали Харп Довер авиабазасида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг хокини топшириш (Dignified Transfer) маросими ўтказилган ҳудудни тарк этмоқда. Делавер штати, АҚШ, 2026 йил 22 июль / Фото: Julia Dematee Nikhinson / AP

Теглар

Мавзуга оид