Logo

Ўзбекистон саёҳат хавфсизлиги рейтингида Австралия ва Канадани ортда қолдирди

Бугун 18:551 дақиқа

«CEOWORLD» журнали тузган 2027-йилги саёҳат хавфсизлиги рейтингида Ўзбекистон 198 мамлакат орасида 27-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этди.

Ўзбекистон саёҳат хавфсизлиги рейтингида Австралия ва Канадани ортда қолдирди

Ўзбекистон «CEOWORLD» журналининг 2027-йилги саёҳат хавфсизлиги рейтингида 198 та давлат орасида 27-ўринни эгаллади.

Марказий Осиёда Ўзбекистонга энг яқин натижани Қозоғистон қайд этди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги баллар фарқи 4,16 ни ташкил этди. Австралиядан 0,27 балл, Канададан эса 0,62 балл кўпроқ тўплади. Германия, Буюк Британия, АҚШ ва Франсия ҳам рейтингда Ўзбекистондан қуйи ўринлардан жой олди.

Рейтинг қандай ҳисобланган?

«CEOWORLD» мамлакатлар хавфсизлигини бир нечта халқаро кўрсаткич асосида баҳолаган. Рейтингдаги умумий баллнинг 35 фоизи АҚШ ва Канада ҳукуматларининг саёҳатчилар учун хавфсизлик бўйича тавсияларига, 30 фоизи Global Peace Index маълумотларига, 20 фоизи Numbeo Safety Index кўрсаткичларига, 15 фоизи эса БМТнинг Жиноятчилик ва гиёҳвандлик бўйича бошқармаси маълумотларига асосланган.

Бунда қасддан одам ўлдириш ҳолатлари, қуролли можаролар, ҳарбий харажатлар, жиноятчилик даражаси ва аҳолининг ўзини хавфсиз ҳис қилиши каби омиллар ҳам ҳисобга олинган.

rasm



Саёҳат хавфсизлиги рейтинги мамлакатдаги умумий тинчлик ҳолатини тўлиқ акс эттирмайди. Масалан, 2026-йилги Global Peace Index рейтингида Канада 14-ўринни, Австралия 20-ўринни, Ўзбекистон эса 37-ўринни эгаллаган.

Теглар

Мавзуга оид