Ўзбекистонда 12 балл жарима тўплаган ҳайдовчилар сони кескин ошди

Бугун 15:072 дақиқа

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар яна бу ҳуқуқни қайтариб олиш учун аввалгидай фақат имтиҳон топширмайди, назарий ва амалий билимлар бўйича автомактабларда ўқиши ҳам талаб этилади.

Ўзбекистонда 12 балл жарима тўплаган ҳайдовчилар сони кескин ошди

ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг Vaqt.uz’га маълум қилишича, жарима балли тизими жорий этилганидан сўнг 12 балл тўплаб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлган ҳайдовчилар 49 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 132 та ҳайдовчи саккиз баллдан юқори балларни олган.

Энг кўп жарима балл олиш ҳолати Тошкент шаҳрида қайд этилган

Пойтахтда 29 нафар ҳайдовчининг жарима балли 12 балдан ошган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 8 та ва Бухоро вилояти — 3 та ҳолат билан қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент ва Андижон вилоятларида 2 тадан, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида 1 тадан ҳолат аниқланган.

12 балл қайд этилмаган ҳудудлар

Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса ҳозирча 12 балл тўплаган ҳайдовчилар қайд этилмаган.

«Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар яна бу ҳуқуқни қайтариб олиш учун аввалгидай фақат имтиҳон топширмайди, назарий ва амалий билимлар бўйича автомактабларда ўқиши ҳам талаб этилади. Бунда назарий имтиҳонда аввалгидек 20 саволдан 18 тасига эмас, 50 та саволдан 46 тасига тўғри жавоб бериши лозим бўлади. Қоида бузмаганларга эса жарима ҳам, жарима балли ҳам йўқ», дейди Зойир Йўлдошев.

Маълум қилинишича, 12 балга етган барча 49 та ҳолат суд органларига юборилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-1-моддасига мувофиқ, бир йил ичида 12 балл тўплаган ҳайдовчилар камида олти ойга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жарима баллари тизими 2025 йил 1 июндан бошлаб жорий этилган. Дастлаб йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тузилган баённомалар асосида баллар ҳисобланган.

2026 йил 1 апрелдан эса автоматик камералар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам баллар қўшила бошлади. Улар орасида светофорга бўйсунмаслик, тезликни ошириш ва қарши йўналишда ҳаракатланиш каби қоидабузарликлар бор.

Тизимга кўра, ҳайдовчи 8 баллга етганда SMS орқали огоҳлантирилади, 12 баллдан ошганда эса ҳайдовчилик ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинади ва уни қайта тиклаш учун қайта ўқиш ҳамда имтиҳон топшириш талаб этилади.

Теглар

Мавзуга оид