Ўзбекистонда аутизм: тан олинмайдиган ҳақиқат, «аниқлаб бўлмайдиган» статистика ва жамиятдаги стигма
29.07.2025 | 19:0015 дақиқа
ЖСТ маълумотларига кўра, ҳар 54 боладан биттасида аутизм спектр бузилиши аниқланади. Илгари бу ҳолат фақат генетик омиллар билан изоҳланган бўлса, сўнгги тадқиқотларда экологик ифлосланиш ва ҳомиладорлик давридаги хавф омиллари ҳам муҳим рол ўйнаши исботланмоқда.

Ўзбекистонда эса бу касаллик фақат тиббий эмас, балки маданий ва ижтимоий муаммодир.
Аутизм қандай касаллик?
Аутизм – бу боланинг ривожланишида эрта ёшдан бошлаб намоён бўладиган, асосан ижтимоий мулоқот, алоқа ва хатти-ҳаракатларга таъсир қилувчи нейрологик ривожланиш бузилишидир. Аутизмли болалар одатда бошқалар билан кўз уриштиришдан қочади, ўз тенгдошларига нисбатан кам ижтимоий фаоллик кўрсатади, гапиришда ёки ҳис-туйғуларни ифодалашда қийинчиликларга дуч келади.
Улар тез-тез такрорланувчи ҳаракатлар қилади, чекланган ёки ғайриоддий қизиқишларга эга бўлади ва атроф-муҳитдаги ўзгаришларга сезгир бўлиши мумкин. Аутизмнинг аниқ сабаби ҳанузгача аниқланмаган, бироқ кўплаб тадқиқотлар бу бузилишда генетик ва биологик омиллар муҳим роль ўйнашини кўрсатади. Ҳомиладорлик даврида онанинг соғлиги, айрим дорилар таъсири ёки атроф-муҳит омиллари ҳам хавф омиллари сифатида кўрилади.
Шуни таъкидлаш керакки, аутизм эмлашлар натижасида келиб чиқади деган қараш илмий асосга эга эмас ва рад этилган. Аутизмли болаларда нутқ ривожланиши кечикиши, айрим ҳолатларда бутунлай гапирмаслик ҳам кузатилади. Шунингдек, улар ноанъанавий тарзда ўйин ўйнаши, атрофдагилар билан алоқа ўрнатишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Экологик омиллар
Ҳаво ифлосланиши. Ҳаво таркибидаги зарарли зарралар (айниқса PM2.5, яъни жуда майда чанг зарралари) ва саноат чиқиндилари, автомобиль тутуни чақалоқнинг эрта ҳаётида ёки онанинг ҳомиладорлик даврида миянинг ривожланишини бузиши мумкин. АҚШ, Хитой ва Европадаги бир нечта йирик тадқиқотлар натижасига кўра, бундай ифлосланиш болаларда аутизм ривожланиш хавфини 30 фоиздан 78 фоизгачa ошириши мумкин. 2025йилги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳаётининг биринчи икки йилида юқори PM2.5 га дучор бўлган болаларда АСД (аутизм) симптомлари анча кучли намоён бўлади.
Пестицид ва оғир металлар. Ҳомиладорлик пайтида, айниқса, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидлар, шунингдек, атроф-муҳитдаги оғир металлар (масалан, қўрғошин, симоб)га юқори даражада таъсир қилиш болада аутизм хавфини оширади. Эпидемиологик маълумотлар бўйича, бундай таъсирга учраган болаларда аутизм ташхиси эҳтимоли сезиларли ошади.
Кимёвий моддалар. Айрим тиббий дори-дармонлар (масалан, валпроат кислотаси), ҳомиладорликда касалликлар (диабет, юқори артериал босим, инфекциялар), онанинг иммун тизимидаги бузилишлар ҳам аутизм хавфини ошириши мумкин.
Статистик кўрсаткичлар
- 2024 йилда ўтган мета-таҳлил натижаларига кўра, ҳомиладорлик ва эрта ҳаётда юқори ҳаво ифлосланиши билан яшаган ҳудудларда аутизм ҳолатлари икки бараваргача кўпайган.
- АҚШнинг айрим штатларида 1990–2020 йилларда аутизм даражаси 4–7 баробар ортди ва бу ўсишда саноат зоналари, трассаларга яқин яшовчи оилалар улушининг юқорилиги кузатилди.
- Австралия ва Хитой тадқиқотлари: PM2.5 таъсири болаларда аутизм хавфини 1,7–1,78 бараварга ошириши кўрсатилиб, айниқса ҳаётининг биринчи 2 йили энг хавфли давр экани аниқланган.
- Aутизм асосларини ўрганиш, тадқилиш қилиш ва инсонларга етказиш;
- Педагог, тиббиёт ходимларини билим ва малакасини ошириш;
- Ҳукумат аутизмга чалинган беморларни ҳуқуқини, таълим олиши ва жамиятда эркин ҳаракатлана олишини таъминлай олишини таъминлай оладиган сиёсий йўналишини жорий қилиши керак;
- Аҳоли ўртасида аутизм ҳақида хабардорликни ошириш, АСБга чалинган беморларни тушуниш ва қабул қилишни рағбатлантириш;
- Камситиш ва стигматизация қилишга йўл қўймаслик.
Меҳриноза Фармонова тайёрлади





