Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи бир ҳафтадан бери тушмоқда

Бугун 13:001 дақиқа

Жаҳон бозоридаги пасайиш фонида маҳаллий олтин нархлари ҳам февралдаги минимумларига яқинлашди.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи бир ҳафтадан бери тушмоқда

Ўзбекистонда ўлчовли олтин қуймалари нархи кескин пасайди. Марказий банк маълумотига кўра, 5 граммлик қуйма бир кун ичида 242 минг сўмга арзонлашиб, 9,78 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 20 февралдан бери илк бор 10 млн сўмдан пастга тушди.

1

3 март куни Ўзбекистонда олтин қуймаларининг нархи янги рекордни ўрнатган эди. 5 г кўринишидаги олтин қуймалари биринчи марта 10 млн 864 минг сўмга чиқиб, 29 январ кунидаги рекорд янгилаганди.

Охирги бир ҳафтада эса Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи пасайиш тенденциясини бошдан кечирмоқда.

2

Нархлардаги пасайиш халқаро бозордаги вазият билан боғлиқ. Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳон бозорида олтиннинг троя унцияси нархи 4 786 долларгача тушган бўлиб, бир кунлик пасайиш 0,80 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ Яқин Шарқ минтақадаги ҳарбий вазият ва нефт нархининг қимматлашига қарамай, олтин бозорида барқарорлик кузатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, нархларнинг сўнгги пайтлардаги тебраниши ва долларнинг мустаҳкамланиши олтиннинг «хавфсиз актив» сифатидаги жозибасини камайтирмоқда.

Теглар

Мавзуга оид