add

Психотроп дори воситаларини дорихоналарда яшириб сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Бугун 15:55181 дақиқа

У таркибида кўп миқдорда прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган психотроп дори воситаларини биологик фаол қўшимчалар идишларига қадоқлаб, келгусида дорихоналарда сотиш мақсад қилинган.

Психотроп дори воситаларини дорихоналарда яшириб сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Биологик фаол қўшимча сифатида қадоқланган кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, аввалдан кузатувда бўлган пойтахтлик, 1970 йилда туғилган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада унинг уйида 1835 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, айбланувчи таркибида кўп миқдорда прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган ушбу психотроп дори воситаларини биологик фаол қўшимчалар идишларига қадоқлаб, келгусида уларни яширин тарзда дорихоналарда яшириб сотиш мақсад қилган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ наркожиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилиши ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, айрим жиноятлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади.

Теглар

Мавзуга оид