Қурилиш бозори таҳлили: Ўзбекистонда 2026-йил бошидаги кўрсаткичлар

Бугун 10:361 дақиқа

2026-йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонда қурилиш ишлари 29,2 трлн сўмга етди. Соҳада 10,6 фоиз ўсиш қайд этилди.

Қурилиш бозори таҳлили: Ўзбекистонда 2026-йил бошидаги кўрсаткичлар

2026-йилнинг январ-феврал ойида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 70,2 фоиз улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:

- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши – 20,5 трлн сўм

- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши – 5,5 трлн сўм

- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 3,2 трлн сўм

Умумий ўсиш йиллар кесимида

Шундай қилиб, 2026-йилнинг дастлабки икки ойида 29,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,6 фоизга ошган.

Қурилиш ишлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январ-феврал):

2022 йил – 12,7 трлн сўм;

2023 йил – 12,9 трлн сўм;

2024 йил – 16,2 трлн сўм;

2025 йил – 25,1 трлн сўм;

2026 йил – 29,2 трлн сўм.

Хорижий капитал

1-март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритаётган бўлса, шулардан 31 372 таси қурилиш йўналишида ишламоқда. Улар орасида чет эл инвестициялари иштирокидагилари ҳам бор. 1-феврал ҳолатига Ўзбекистонда хорижий сармоя билан 1 444 та қурилиш корхонаси ишлаяпти. Шундан 85 таси Қозоғистон капитали, 43 таси Тожикистон капитали, 43 таси Озарбайжон капитали иштирокида фаолият кўрсатмоқда.

Теглар

Мавзуга оид