Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралар учун «максимал даражада ёпиқ» режим танланди

23.01.2026 | 23:121 дақиқа

ТАССнинг ёзишича, музокаралар айнан қаерда ўтаётгани ҳам номаълум.

Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралар учун «максимал даражада ёпиқ» режим танланди

Абу-Дабида бошланган Россия, Украина ва АҚШнинг уч томонлама музокаралари «максимал даражада ёпиқ» режимда ўтмоқда. Бу ҳақда ТАСС манбага таянган ҳолда ёзмоқда.

«Музокаралар жойи айтилмаяпти, матбуот иштироки кўзда тутилмаган. Ҳар ҳолда, бугун оқшом учун бундай режим қатъий амал қилмоқда», - деган агентлик суҳбатдоши.

ТАСС мухбирининг хабар беришича, йирик меҳмонхоналарнинг бирортасида делегациялар учрашуви ҳақида «эшитишмаган». Меҳмонхоналар, шунингдек, Президент саройи атрофида вазият одатий, кучайтирилган патруллик кузатилмаяпти.

Уч томонлама музокаралар уруш бошланганидан бери илк бор расман ўтказилмоқда.

Музокараларнинг асосий мавзуси

Украина президенти Воладимир Зеленский музокараларнинг асосий мавзуси ҳудудий масала бўлишини таъкидлаган эди. Financial Times манбаларининг хабар беришича, АҚШ ва Украина Россияга Украинанинг энергетика инфратузилмасига зарба беришни тўхтатишни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бунинг эвазига Киев Россия танкерлари ва нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлардан воз кечиши мумкин.

Шунингдек, АҚШ ва Россия Абу-Дабида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳам музокаралар ўтказади. Жумладан, унда АҚШда музлатиб қўйилган Россия Марказий банки активларидан уруш натижасида вайрон бўлган ҳудудларни тиклаш учун фойдаланиш масаласи муҳокама қилинади.

Теглар

Мавзуга оид