add

Саида Мирзиёева ўғлини «Сеҳрландия» мултфилми премерасига олиб борди

Кеча 21:192322 дақиқа

Ўзбекистонда илк бор 3D форматдаги тўлиқ метражли «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» мултфилми тақдим этилди.

Саида Мирзиёева ўғлини «Сеҳрландия» мултфилми премерасига олиб борди

Кеча, 19 декабр куни Ўзбекистонда илк бор 3D форматдаги тўлиқ метражли «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» мултфилми премера қилинди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўғли Шавкатжон билан ушбу премерада иштирок этди.

Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мультфилмининг илк намойиши ҳақида фикр билдириб, ушбу воқеани мамлакат маданий ҳаётидаги муҳим қадам сифатида эътироф этди.

«Кеча болажоним Шавкатжон билан «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» мультфильми премьерасида иштирок этдик. Залда 2000 нафар болажон бор эди — уларнинг кўзларидаги қувонч, ҳайрат ва самимий кулгини кўриб, кўнглим тўлиб кетди. Болалар мультфильмни шунчаки томоша қилишмади, гўё ичига кириб кетишди, қаҳрамонлар билан бирга яшашди, хурсанд бўлишди, хавотир олишди. Болани алдаб бўлмайди. Улар ёлғонни ҳам, ҳақиқатни ҳам дарров ҳис қилади. Агар бола экрандан кўз узмай ўтирган бўлса — демак, ижодкор ўз ишини чин дилдан қилган. Шу маънода, бу мультфильм болаларнинг қалбидан жой олганини ўз кўзим билан кўрдим», - дея ёзди у.

Таъкидланишича, болаларнинг экран қаҳрамонлар билан бирга яшаши ва воқеалар ривожига бевосита ҳиссиёт билан ёндашиши мултфилмнинг юқори сифатда ишланиши натижасидир.

«Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм — бу биринчи қадам. Лекин энг муҳими — бу қадам ташланди. Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим. Шу сабаб Жаҳонгир Аҳмедов ва бутун ижодий жамоага чин юракдан миннатдорлик билдираман. Бўшашманглар, олдинда янада катта ютуқлар, янада чиройли орзулар бор», - деди Президент Админстрацияси раҳбари.

Теглар

Мавзуга оид