add

Самарқандда аҳоли хонадонидаги тинтув юзасидан ИИВ расмий изоҳ берди

Бугун 16:1512481 дақиқа

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, «Матонат» МФЙ реновация дастури доирасида бузиладиган уйлар учун таклиф этилган компенсацияга рози бўлмаган фуқароларнинг хонадонларида тинтув ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Vaqt.uz нашрига расмий изоҳ берди.

Самарқандда аҳоли хонадонидаги тинтув юзасидан ИИВ расмий изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, «Матонат» МФЙ ҳудуди реновация дастури доирасида кўп қаватли уйлар қуриладиган маҳаллалар рўйхатига киритилгани, шу муносабат билан бузиладиган уйлар учун таклиф этилган компенсацияга рози бўлмаган фуқароларнинг хонадонларида навбатма-навбат тинтув ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Vaqt.uz'га маълум қилишича, Самарқанд шаҳар ҳудудида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли профилактик-тезкор тадбирларининг 3-босқичи доирасида, Самарқанд шаҳри «Матонат» кўчасида жойлашган уйлардан бирида гиёҳвандлик моддалари сақланаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган.

Шу асосда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан тинтув процессуал ҳаракатини ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган. Ушбу суд ажрими ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 ноябр куни Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБнинг 9-сон ИИБ ходимлари томонидан «Матонат» кўчасидаги хонадон ҳамда унга тегишли ёрдамчи хўжалик биноларида тинтув ўтказилган.

Тинтув жараёнида жиноятга алоқадор бўлган ноқонуний ашё ва буюмлар аниқланмаган.

Маълум қилинишича, ушбу процессуал ҳаракат холислар иштирокида, мутахассис томонидан тўлиқ видеотасвирга олинган ҳолда амалга оширилган.

Шунингдек, хонадон эгаларининг ИИБ ходимлари ҳаракатларидан норозилиги юзасидан мурожаатлари бўйича ўтказилган текширув натижасида ходимлар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Теглар

Мавзуга оид