Logo

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришни келишиб олди

Бишкекда Шавкат Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки давлат ўртасидаги иқтисодий, транспорт ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришни келишиб олди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Суҳбатда икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувлар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Покистонни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раисликни қабул қилаётгани билан табриклади. Шунингдек, жорий йил февраль ойида Исломободга амалга оширилган ташриф ва олий даражадаги музокаралар муносабатларни янги сифат босқичига кўтаргани таъкидланди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ҳудудлараро ва гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳам янги режалар бор. Жумладан, Хивада Ҳудудлараро форум ўтказиш ҳамда Покистонда Ўзбекистон маданияти ва киноси кунларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тўқимачилик, тиббиёт, фармацевтика ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни тезлаштириш учун қўшма «йўл харитаси» қабул қилишга келишилди.

Теглар

Мавзуга оид