add

Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

11.12.2025 | 22:452131 дақиқа

Шарқ халқлари учун Наврўзнинг асосий рамзларидан бири саналадиган сумалакни тайёрлаш жараёни мураккаб ва узоқ бўлиб, 12 соатдан ортиқ вақт талаб қилади.

Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Сумалак тайёрлаш маданияти ЮНЕСКО номоддий маданий мероснинг репрезентатив рўйхатига расман киритилди. Қарор 10 декабр куни Ню-Деҳлида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Номоддий маданий мерос бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 20-йиғилишида қабул қилинди.

Мазкур номинация Тожикистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, 2023 йилда расмий кўриб чиқиш учун тақдим этилган эди.

Шарқ халқлари учун Наврўзнинг асосий рамзларидан бири саналадиган сумалак кўп асрлик анъаналарга эга. Уни тайёрлаш жараёни мураккаб ва узоқ бўлиб, 12 соатдан ортиқ вақт талаб қилади.

Катта қозонда оловда тайёрланадиган ушбу таом аксар ҳолларда оила ва қўшниларни бир жойга тўплаб, умумий меҳнат ва байрамона кайфиятда пиширилади. Жараён давомида анъанавий қўшиқлар куйланади, халқ чолғу асбоблари чалиниб, маросим ўзига хос маданий муҳит яратади.

ЮНЕСКО рўйхатига киритишдан кўзланган асосий мақсад бу каби анъанавий урф-одатларни, билим ва кўникмларни асраб-авайлаш, уларни келажак авлодларга етказишдир. Ташкилот фикрича, сумалак тайёрлаш маданияти нафақат кулинар мерос, балки жамоавийлик ва маданий бирликни мустаҳкамловчи муҳим қадрият сифатида аҳамиятлидир.

Йиғилиш доирасида жами 66 та миллий ва кўп миллатли номинация кўриб чиқилди. Уларнинг 54 таси номоддий маданий мероснинг асосий рўйхатига, яна 11 таси тезкор муҳофазага муҳтож мерос тоифасига таклиф этилди. Қарорлар минтақалардаги маданий ранг-барангликни ҳужжатлаш ва муҳофаза қилиш жараёнини янада кучайтириши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди | Vaqt.uz