Ташқи ва ички савдо: Туркманистон иқтисодиёти қандай ўзгаряпти?

Бугун 16:471 дақиқа

Туркманистон ҳукумати эълон қилган янги маълумотлар мамлакат иқтисодиётида барқарор ўсиш тенденцияси сақланаётганини кўрсатмоқда.

Ташқи ва ички савдо: Туркманистон иқтисодиёти қандай ўзгаряпти? © porttechnology.org

2026 йил январ–апрел ойларида Туркманистонда чакана савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,9 фоизга ўсган. Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳажми ҳам йиллик ҳисобда 10,4 фоизга ошган бўлиб, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ижобий ўсиш қайд этилган.

Ташқи савдо

Шу билан бирга, ташқи савдо айланмаси 9,2 фоизга кўпайган.

Таъкидланишича, 2026-йил январ–март ойларида бу кўрсаткич 3,7 фоизни ташкил этган эди. Янги маълумотлар эса ташқи савдо ўсиши тезлашаётганини кўрсатмоқда.

Теглар

Мавзуга оид