ТДТ атрофидаги баҳслар, Россиянинг заифлашиши ва Эрон урани: глобал майдонда нималар бўляпти?

Туркий давлат ташкилоти ҳарбий иттифоққа айлана оладими? Россия Украинада эгаллаб олган ерларни йўқота бошлади, бу вазиятда уруш якуни Путин айтгани каби чиндан яқинми?  АҚШ Эрон музокараларида кутилмаган бурилиш – Эрон бойитилган уранини Россияга бермоқчи. Бу – мамлакат учун мағлубиятни билдирадими?

Туркистонда ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити ташкилотнинг келажаги ҳақидаги муҳокамаларни янада кучайтирди. Чунки кейинги йилларда ТДТ фақат тил, тарих ва маданий яқинлик платформаси бўлиб қолмай, иқтисодиёт, транспорт, рақамли технологиялар ва хавфсизлик каби соҳаларда ҳам фаоллашмоқда. Бу эса айрим кузатувчиларда ташкилот келажакда геосиёсий таъсирга эга йирик тузилмага айланиши мумкинлиги ҳақидаги қарашларни кучайтиряпти. Айни пайтда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ТДТ ҳарбий ёки геосиёсий блок эмаслиги ҳақидаги баёноти ҳам бежиз айтилмагани ҳақида фикрлар бор.
 
Шу билан бир вақтда Россия–Украина уруши ва Яқин Шарқдаги таранглик ҳам дунё сиёсатининг асосий мавзуларидан бўлиб қолмоқда. Москва фронтда босимга учраётгани ҳақидаги хабарлар, Путиннинг уруш яқинида тугаши ҳақидаги баёнотлари ва АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбалари атрофидаги муҳокамалар халқаро вазиятни янада кескинлаштирмоқда.
 
Дастуримизнинг навбатдаги дунё саҳнидаги ана шу долзарб жараёнлар таҳлилига бағишланди. Меҳмонларимиз — сиёсатшунослар Шуҳрат Расул ва Мухтор Назиров.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 85

Барчаси

Мавзуга оид