add

Трамп: «Путин билан Будапештдаги учрашув ҳали ҳам имконли»

Бугун 09:282342

АҚШ президенти Доналд Трамп Венгрияда Владимир Путин билан саммит ўтказиш эҳтимолини инкор этмади. Аммо Москва жангларни тўхтатмас экан, учрашув шубҳа остида қолаверади.

Трамп: «Путин билан Будапештдаги учрашув ҳали ҳам имконли»

АҚШ президенти Доналд Трамп Будапештда Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашув эҳтимоли ҳақида сўз юритар экан, «ҳали имконият бор», дея жавоб берди. У бу фикрни Вашингтонда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув чоғида баён этди.

Трампга кўра, Будапештда ўтказилиши лозим бўлган саммит Россиянинг Украинадаги урушни давом эттириши сабабли бекор қилинган. «Асосий муаммо — улар урушдан тўхтамоқчи эмас», — деди АҚШ президенти. Шу билан бирга, у Москва охирида тинчликка мажбур бўлишига ишонч билдирди.

Орбан эса Евроиттифоқнинг Украина бўйича сиёсатини танқид қилди. Унинг фикрича, фақат АҚШ ва Венгрия ҳукумати тинчликни қўллаб-қувватламоқда. «Қолганлар урушни давом эттиришни маъқул кўрмоқда», — деди у. Орбан Трампнинг Украина ғалабаси ҳақидаги сўровига ҳазил аралаш: «Балки мўъжиза юз берар», — деб жавоб берди.

Reuters маълумотларига кўра, аввалги саммит режаси россияликлар томонидан ҳеч қандай йўл қўйилмайдиган талаблар туфайли бузилган. Европа дипломати сўзларига кўра, Кремл жангларни ҳозирги фронт чизиғида тўхтатишга ҳам рози эмас.

Бундан ташқари, агентлик хабарида айтилишича, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқотдан сўнг, Россия билан музокаралар самарасиз эканини таъкидлаб, Трампга учрашувни кечиктиришни тавсия қилган.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали сўзлашувда Будапешт саммитини барбод қилишгани учун Путиннинг қаҳрига учраган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Теглар

Мавзуга оид

Трамп: «Путин билан Будапештдаги учрашув ҳали ҳам имконли» | Vaqt.uz