add

Уч нафар судя жиноий жавобгарликка тортилди

Кеча 16:591 дақиқа

Бугун, 4 феврал куни Олий судда ўтаётган матбуот анжуманида Vaqt.uz журналистининг саволига жавобан 2025 йилда 3 нафар судя жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Уч нафар судя жиноий жавобгарликка тортилди

2025 йил давомида Ўзбекистонда 3 нафар судя коррупцион ҳолатлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда бугун, 4 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтаётган матбуот анжуманида Vaqt.uz журналистининг саволига жавобан Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Алишер Усмонов маълум қилди.

«Улар шу коррупцион ҳолатлар бўйича. Буни айтайлик, суд қарорини чиқаришда адолатни бузганлиги, бошқа учун эмас, пора олганлиги ва бошқа коррупцион ҳолатлар бўйича уч нафар судямиз суд ҳукмига кўра жиноий жавобгарликка тортилди. Улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва тегишли ўша тайинланган жазоларни ўтаб келишмоқда», – деди Алишер Усмонов.

Теглар

Мавзуга оид