Халқаро Олимпия қўмитаси Россияга қўйилган тақиқни бекор қилди
ХОҚ президенти ҳукумат хатти-ҳаракатлари учун спортчилар жабр кўрмаслиги кераклигини таъкидлади. Ўзгартирилган қарорлар натижасида россиялик спортчилар 2028-йилги Лос-Анжелес олимпиадасида қатнашиши мумкин бўлади.
© sportekspresХалқаро Олимпия қўмитаси Россияга нисбатан қўйилган дисквалификацияни бекор қилди ва Россия спортчиларига олимпиадада ўз мамлакатлари номидан қатнашиш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.
Россия 2016-йилдан бери допинг қоидабузарликлари, кейинчалик эса Украинага бостириб кириши туфайли олимпиадада ўз байроғи остида қатнашишдан четлатилган. ХОҚ президенти Кирсти Ковентри ўтган ҳафта спортчилар ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари учун жазоланмаслиги кераклигини таъкидлади ва бир неча қарорларни ўзгартирди.
Биз барча спортчилар Олимпия ўйинларида қатнашиш имкониятига эга бўлишларини ва ҳукуматининг ҳаракатлари учун жавобгар бўлмаслигини таъминлашни хоҳладик. Бу қарор россиялик спортчиларга спорт мусобақаларида иштирок этиш имконини беради, аммо биз бутун дунё бўйлаб зўравонликни қўллаб-қувватламаймиз», — деди Ковентри.
Халқаро Олимпия қўмитаси Россияда спорт тадбирларни ўтказмаслигини ва Россия ҳукумати амалдорларини ўз тадбирларига таклиф қилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, россиялик спортчилар Халқаро тест агентлиги томонидан бир нечта допинг тестларидан ўтиши керак бўлади.
2024 йилги Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларда ва 2026-йилги Милано-Кортинадаги қишки Олимпиада ўйинларда атиги 27 нафар россиялик спортчилар нейтрал спортчи сифатида иштирок этди.





