
Йил бошидан буён 123,5 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилди
Миллий статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 24,5 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 123,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025 йилда кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,5 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ерда молиявий хизматлар ҳажми 71,2 трлн сўмга етган. Бу республика бўйича умумий кўрсаткичнинг ярмидан кўпроғини ташкил қилмоқда.
Фарғона вилояти 6,4 трлн сўм билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Андижон вилоятида бу кўрсаткич 6,2 трлн сўмни ташкил этди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 5,2 трлн ва Самарқанд вилоятида 5,1 трлн сўмлик молиявий хизмат кўрсатилган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 4 трлн сўм, Бухоро ва Хоразмда мос равишда 3,9 ва 3,7 трлн сўм, Сурхондарёда эса 3,4 трлн сўмлик молиявий хизматлар амалга оширилган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида бўлиб, бу ерда хизматлар ҳажми 2,1 трлн сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми бир йилда 4,2 фоизга ошиб, 26,3 трлн сўмга етгани ҳақида хабар бергандик.





