add

Йил бошидан буён энг кўп солиқ тўлаган савдо компаниялари маълум қилинди

Кеча 13:356141 дақиқа

Солиқ қўмитаси 2025 йилнинг 10 ойида савдо корхоналари томонидан тўланган солиқлар миқдори, товар айланмаси ва уларга берилган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Йил бошидан буён энг кўп солиқ тўлаган савдо компаниялари маълум қилинди

2025 йилнинг январ–октябр ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 151 492 та юридик шахс томонидан 28,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди .

Қайд этилишича, бу давр мобайнида савдо компанияларининг товар айланмаси 656,5 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, уларга 10 ой давомида 5,6 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Жами тўланган солиқ миқдорининг 2,3 трлн сўми ёки 8 фоизи 20 та корхона улушига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 45,5 трлн сўмни, олган солиқ имтиёзлари эса 301,8 млрд сўмни ташкил этган.

Жумладан, энг кўп солиқ тўлаганлар рўйхатида етакчи учталикда қуйидаги компаниялар турибди:

«Anglesey Food» МЧЖ ХК (Korzinka) 323,7 млрд сўм;

«Total Oil Invest» МЧЖ () 211,5 млрд сўм;

«Uzum Market» МЧЖ ХК (Uzum) 195 млрд сўм.

Аввалроқ мобил операторлар ва бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан тўланган солиқлар, товар айланмаси ва уларга берилган имтиёзлар миқдори ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид