Logo

3,5 млн долларлик имтиёзли кредит ажратиш учун пора талаб қилган банк ходими қўлга олинди

Bugun 18:551 daqiqa

Тошкентда банк ходими ва унинг шериги тадбиркорга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, 420 минг АҚШ доллари талаб қилган.

3,5 млн долларлик имтиёзли кредит ажратиш учун пора талаб қилган банк ходими қўлга олинди © t.me/xavfsizlik_uz

Тошкентда тадбиркордан пора талаб қилган банк ходими ва шериги қамоққа олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс тил бириктирган.

Улар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога унинг номига 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратиб бериш мумкинлигини айтган.

Гумонланувчилар ўзларининг «холис» хизматлари учун кредит суммасининг 12 фоизини, яъни 420 минг АҚШ долларини талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида улар олдиндан 50 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

3,5 млн долларлик имтиёзли кредит ажратиш учун пора талаб қилган банк ходими қўлга олинди | Vaqt.uz