Башар Асадни қамоққа олиш сиртдан ордер чиқарилди

28.09.2025 | 12:002 daqiqa

Дамашқ судяси Башар Асадни 2011 йил Дараъ воқеаларидаги қотиллик, қийноқ ва эркинликдан маҳрум этиш айбловлари билан қамоққа олишга ордер берганини маълум қилди.

Башар Асадни қамоққа олиш сиртдан ордер чиқарилди
Дамашқдаги тергов қозиси Тавфиқ ал-Али шанба куни Башар Асадга нисбатан қамоққа олиш ордери чиқарилганини билдирди. Унга 2011 йил Дараа воқеалари билан боғлиқ айбловлар қўйилди, деб ёзади Сано нашри. Қозининг маълумот беришича, айбловлар қаторида қасддан одам ўлдириш, қийноқ орқали ўлимга етказиш ва эркинликдан ноқонуний маҳрум қилиш каби жиноятлар мавжуд. Ушбу суд қароридан сўнг ордер Интерпол орқали ҳам тарқатилиши ва халқаро миқёсда қидирувга қўйилиши мумкин. Бу жараён Асад устидан қурбонлар оилалари томонидан берилган даъво асосида амалга оширилмоқда. Даъво 2011 йил 23 ноябрда Дараъда содир бўлган воқеалар билан боғлиқ бўлиб, ўша пайтда кўплаб фуқаролар ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар қийноққа солинган эди. Ҳуқуқшунослар фикрича, Асадга қарши чиқарилган қамоққа олиш ордери халқаро жиноят ишларини кўриб чиқишда янги босқич бўлиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid